Бугун Санкт-Петербург халқаро газ форуми-2023 доирасида “Газпром” АЖ бошқаруви раиси Алексей Миллер ва Қирғизистон энергетика вазири Таалайбек Ибраев ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар республика газ ташиш ва газ тақсимлаш тизимларининг куз-қиш мавсумида фойдаланишга тайёрлигини муҳокама қилди. Қайд этилишича, “Газпром Қирғизистон” ишлаб чиқариш қувватларида барча зарур техник чора-тадбирларни амалга оширган.
Алексей Миллер ва Таалайбек Ибраев Қирғизистон Республикасининг газ саноатини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолаган. Ҳужжат газ соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликка, шунингдек, электроенергетика соҳасида ҳамкорлик имкониятларини ўрганишга қаратилган.
31 октябрдан 3 ноябрга қадар Эхпофорум конвенсия ва кўргазмалар марказида Санкт-Петербург халқаро газ форуми 2023 бўлиб ўтмоқда.
2013 йилда Россия ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасида республика ҳудудида табиий газни ташиш, тақсимлаш ва сотиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим тузилган.
Эслатиб ўтамиз, бугун "Газпром” ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида энергетика соҳасида ҳамкорлик бўйича стратегик меморандум имзолангани хабар қилинган эди.






