АсосийDunyo

Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 9 минг нафарга яқинлашди

'Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 9 минг нафарга яқинлашди'ning rasmi

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган сўнгги маълумотларга кўра, Исроилнинг ҳарбий ҳаракатлари оқибатида 8,7 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди, 22 мингдан ортиқ киши яраланди

“Ғазо секторида қурбон бўлганларнинг қарийб 73 фоизи болалар, қариялар ва аёллардир”, — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотида. 

Унинг сўзларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторидаги тиббиёт муассасалари яқинига уч марта зарбалар берган, натижада тиббиёт марказларидан бирининг иши тўхтаб қолган, яна иккитасида вайрон бўлган. Ҳозирда Ғазо секторидаги мавжуд шифохоналарнинг атиги учдан бир қисми ишламоқда, 35 тадан 16 таси, 72 та клиниканинг 50 дан ортиғи ҳам бомбардимон пайтида вайрон бўлганлиги сабабли ишламай қолган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг статистик маълумотларига кўра, бу вақт ичида 132 шифокор ҳалок бўлган, 110 нафари жароҳатланган, 50 дан ортиқ тез ёрдам машинасига ҳужум қилинган, улардан 28 таси ишдан чиққан. Ғазо касалхоналаридаги дори-дармонлар ва электр генераторлари ишлаши учун ёқилғи билан таъминлаш билан боғлиқ вазият шунчалик қийинки, шифокорлар бомба портлаши натижасида яраланганларни, шунингдек, ҳомиладор аёлларни наркозларсиз операция қилишмоқда.

    Бошқа янгиликлар