Кеча, 2 ноябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси АҚШни Кубага қарши иқтисодий, тижорат ва молиявий санкцияларни бекор қилишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Ҳужжатни 187 давлат қўллаб-қувватлади.
Бош Ассамблея 31 йил кетма-кет блокадани бекор қилишни талаб қилувчи резолюцияларни қабул қилган. 1992 йилда уни 59 та давлат қўллаб-қувватлаган, 2017 йилда аллақачон 191, ўтган йили – 185, бу йил эса – 187. 2016 йилда Қўшма Штатлар ягона марта бетараф қолган.
Бу йилги резолюцияга икки давлат – АҚШ ва Исроил қарши овоз берди, Украина эса бетараф қолган. Ўзбекистон резолюцияни қўллаб-қувватлаган.