АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев Хитой делегацияси вакилларини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

'Шавкат Мирзиёев Хитой делегацияси вакилларини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни Хитой Халқаро маданий коммуникациялар маркази раиси Лонг Юйсян ва Гонконгдаги “JDB Group” компанияси асосчиси Чен Хун Тони қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Хитой Халқаро маданий коммуникациялар маркази Ўзбекистоннинг Хитой билан кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантиришга ҳисса қўшиб келаётгани қайд этилди. Шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш, инвестициялар ва “яшил” саноат соҳаларида қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди.

“JDB Group” компаниясининг Ўзбекистондаги фаолиятининг устувор йўналишлари сифатида замонавий шаҳарсозлик, транспорт ва саноат инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, геология соҳалари белгиланди.

Учрашув якунида компания иштирокида амалга оширилаётган ва янги лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев Хитой делегацияси вакилларини қабул қилди - Darakchi.uz