АсосийСИËСАТ

Ўзбекистонда “Демографик дивиденд – 2050” стратегияси ишлаб чиқилади

Саида Мирзиёева БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) билан ҳамкорликда демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбир ўтказилганини билдирди.

'Ўзбекистонда “Демографик дивиденд – 2050” стратегияси ишлаб чиқилади'ning rasmi

Ўзбекистонда демографик прогнозлаш тизими йўлга қўйилиб, “Демографик дивиденд – 2050” стратегияси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Саида Мирзиёева БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) билан ҳамкорликда демографик барқарорлик масалаларига бағишланган тадбир ўтказилганини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг энг асосий капитали — ёш авлод. Ушбу салоҳиятни келгусида демографик дивиденд манбаига айлантириш учун бугунданоқ ҳар бир инсон, айниқса, хотин-қизлар ва болаларнинг саломатлиги, таълими ҳамда хавфсизлигига инвестиция киритиш зарур.

“Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз манзилли ва узоқ муддатли бўлишини таъминлаш мақсадида демографик прогнозлаш тизимини йўлга қўйяпмиз ҳамда «Демографик дивиденд – 2050» стратегиясини ишлаб чиқишни режалаштиряпмиз”, — деди Саида Мирзиёева.

Унинг қайд этишича, мамлакат келажаги нафақат аҳоли сонига, балки энг аввало, инсонлар қандай имкониятларга эга бўлишига боғлиқ.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда “Демографик дивиденд – 2050” стратегияси ишлаб чиқилади - Darakchi.uz