1

Эксперт: Ўзбекистон иқтисодиётига Франция инвестицияларини жалб этишда ижобий тенденция кузатилмоқда

СИЁСАТ 03.11.2023, 17:21
Эксперт: Ўзбекистон иқтисодиётига Франция инвестицияларини жалб этишда ижобий тенденция кузатилмоқда

Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик илгари ҳеч қачон кузатилмаган мутлақо янги сифат босқичига кўтарилди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи, айниқса, энергетика соҳасидаги ўзаро фаол ҳамкорлик билан ажралиб туради.

Ўзбекистонда Франция инвестициялари иштирокида Самарқанд вилоятида "Total Eren" компанияси билан 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Сирдарё вилоятида уран қазиб олишнинг истиқболли йўналишлари бўйича қўшма геология-қидирув ишлари олиб борилмоқда, қуввати 1600 Мвт бўлган эстродиол электр станцияси қурилмоқда.

Франция президенти Эммануэль Макрон давлатимизда 7 йилдан буён олиб борилаётган очиқ сиёсатни эътироф этган ҳолда,  бу сиёсат – Марказий Осиё ҳудудида тинчликни таъминлаш ва минтақани барқарорлаштириш, иқтисодиётни ривожлантириш сиёсати эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, ушбу сиёсатни қўллаб-қувватлашини ва уни амалга оширишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Қўшма баёнот қабул қилдилар.

Ҳужжатда икки давлатнинг ўзаро муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтариш нияти қайд этилган.

2017 йилдан бошланган иқтисодиётни либераллаштириш босқичма-босқич кучайиб бормоқда. Хусусий мулкни ҳимоя қилиш таъминланмоқда. Давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки босқичма-босқич қисқартирилмоқда, хусусийлаштириш дастури амалга оширилмоқда, иқтисодиёт саноатлаштирилмоқда, бу қишлоқ хўжалигида унумдорлиги паст маҳсулот ишлаб чиқариш улушини камайтиришга ва саноатда самаралироқ тармоқлар улушини оширишга ёрдам беради.

Ўзбекистон иқтисодиётига Франция инвестицияларини жалб этишда ижобий тенденция кузатилмоқда. Сўнгги 6 йил ичида Франция капитали иштирокидаги корхоналар сони 3,5 баравар ошди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Франция капитали иштирокида 47 корхона, жумладан, 24 қўшма корхона ва 100 фоиз Франция капитали иштирокида 23 корхона фаолият кўрсатмоқда.

Франция тараққиёт агентлиги (AFD) билан қиймати 1 миллиард евродан ортиқ бўлган лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисида битим имзоланди.

Ўзбекистондаги фаол қўшма лойиҳаларнинг жорий портфели 11 миллиард евродан ошди. Бунда, 2019 йилда қабул қилинган "Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида қонун"да хорижий инвесторлар учун кенг имтиёзлар берилганганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг таҳлили шуни кўрсатадики, Ўзбекистонда ислоҳотлар бошланганидан кейинги сўнгги 6 йил ичида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 33,2 фоизга, яъни 257,2 миллион доллардан 342,5 миллион долларгача ўсди ва 2022 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилга нисбатан 22 фоизга ўсиб, 280,8 миллион доллардан 342,5 миллион долларгача ўсди, экспорт 2023 йилнинг 9 ойида 21,3 миллион доллардан 70,8миллион долларгача 3,3 баравар ўсди, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан Ўзбекистоннинг Франция билан товар айирбошлаш ҳажми 2,8 баравар, 232,1миллион доллардан 658,8 миллион долларгача, экспорт эса 4,4 баравар, 69,4 миллион доллардан 307,6 миллион долларгача ўсди.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар Ўзбекистон иқтисодиётининг янада очиқ ва диверсификатсияланганлиги, ички бозорнинг сезиларли даражада ўсиши, Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳиятини сезиларли даражада кенгайтирди. Шунингдек, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш жадал ривожланмоқда, иқтисодиётда хусусий сектор ўсиб бормоқда ва бу Ўзбекистонни хорижий ҳамкорлар учун янада жозибадор қилади.

Илёс Раббимов, 

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази етакчи илмий ходими

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1