АсосийСИËСАТ

Нукусда “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши бошланди

Президент вилоят ҳокимларига Қорақалпоғистонда бириктирилган маҳаллаларни обод қилиш вазифасини қўйди.

'Нукусда “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши бошланди'ning rasmi

Нукус шаҳрининг “Ашшикўл” ҳудудида 50 минг аҳолига мўлжалланган “Янги Ўзбекистон” массиви — “Нукус сити” қурилиши бошланди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

270 гектар майдонда замонавий кўп қаватли бинолар, бизнес, савдо ва сервис марказлари ҳамда яшил ҳудудлар барпо этилади. Лойиҳаларга хорижий инвесторлар жалб қилинади.

Нукусдаги Мустақиллик кўчаси тун-у кун ишлайдиган масканга айлантирилди. Бу ерда 28 тадбиркор фаолиятини бошлаган, яна 50 тадбиркор ишини кенгайтирган. Натижада бир ҳафтада савдо тушуми икки баробар ошган.

Кегейлида 3,5 километр зовурни ёпиш ва 100 та сервис объекти қуриш бошланган. Лойиҳа доирасида 320 та иш ўрни яратилади. Наврўзга қадар бошқа ҳудудларда ҳам маҳалла ва марказий кўчаларни ободонлаштириш лойиҳаларини амалга ошириш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда ёшларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Бир йилда 1 минг, кейинги икки йилда яна 5 минг ёшни IT ва логистика соҳасида юқори даромадли иш билан таъминлаш белгиланди.

Йил якунига қадар хориждаги камида 10 нафар иқтидорли ватандошни Қорақалпоғистонга жалб этиб, ёшларга ахборот технологияларини ўргатиш бўйича лойиҳаларни йўлга қўйиш топширилди.

    Бошқа янгиликлар

    Нукусда “Янги Ўзбекистон” массиви қурилиши бошланди - Darakchi.uz