Қорақалпоғистонда аҳолига кўрсатилаётган юқори технологияли тиббий хизматлар кўлами кенгаймоқда. Бу ҳақда 19 сентябрь куни Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилиш да маълум қилинди.
Айни пайтда Нукусдаги марказий шиф охонада жигар ва буйрак трансплантацияси амалга оширилмоқда. Оролбўйи болалар шифохонасида эса 150 турдаги юқори технологияли тиббий хизмат йўлга қўйилган. Йил бошидан буён бош мия, юрак ва пластик жарроҳлик каби мураккаб йўналишларда 1,5 мингта операция ўтказилган.
Ҳудудда тиббий суғурта механизми ҳам жорий эт илди. Тиббиёт муассасалари 10 миллион долларлик замонавий жиҳозлар билан таъминланди.
Шунингдек, хусусий шериклик асосида ташкил этилган Нукус тиббиёт илмий академияси соҳа ходимларининг билими ва малакасини ош ириш бўйича методик марказга айланади. Тиббиёт академияси, Болалар клиникаси, Онкология маркази ва янги ташкил этиладиган кўп тармоқли шифохона ягона тизимга бирлаштирилиб, Университет тиббий кластери ташкил этилади.
Қишлоқ ва олис ҳудудларда шифокорлар фаолиятини рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозир Мўйноққа бориб ишлаётган шифокорларга 200 фоизгача ойлик устама тўланмоқда. Ушбу тартиб 1 январдан Бўзатов ва Т ахтакўпир туманларида ҳам жорий этилади.






