АсосийSport

Қозоғистонда ўзбекистонлик боксчи қизлар 12 медални қўлга киритди

'Қозоғистонда ўзбекистонлик боксчи қизлар 12 медални қўлга киритди'ning rasmi

Қозоғистон пойтахти мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етиб бормоқда. Айни пайтга келиб, қизлар ўртасидаги беллашувлар ниҳоясига етиб, ғолиб ва совриндорлар аниқланди. 

Унда боксчи қизларимизнинг барчаси шоҳсупага кўтарилишди. Ҳамюртларимиз шиддатли баҳслар якунида 3 та олтин, 6 та кумуш ва 3 та бронза, жами 12 та медалга сазовор бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:

Олтин медал:

-52 кг: Зилолахон Юсуфова

-70 кг: Ойша Тоирова

-81 кг: Олтиной Сотимбоева

Кумуш медал:

-48 кг: Гулсевар Ғаниева

-54 кг: Узукжамол Юнусова

-57 кг: Муштарийбону Иброҳимжонова

-60 кг: Одинахон Исмоилова

-75 кг: Санобар Бозорбоева

+81 кг: Диёраҳон Абдуманнобова

Бронза медал:

-50 кг: Робияхон Баҳтиёрова

-63 кг: Ситора Баҳодирова

-66 кг: Айсенем Саруарова

    Бошқа янгиликлар