Туркиянинг “Бандирмаспор” клуби ҳимоячиси Толга Календер 25 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Туркия футбол федерацияси хабар берди.
Футболчининг ўлим сабаби ҳозирча расман маълум қилинмаган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Календер соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли маълум вақт шифохонада даволанган.
Календер профессионал фаолияти давомида Туркия чемпионатининг юқори дивизионида “Адана Демирспор” сафида ҳам тўп сурган. Шунингдек, у “Байрампаша” ва “Диярбакирспор” клубларида, “Истанбул Башакшехир”нинг ёшлар жамоасида ўйнаган.
У фаолияти давомида жами 132 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.
Аввалроқ Португалиянинг “Реал






