Учрашувда Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Якуббоев ўз партияларида ғалаба қозонди.
Жавоҳир Синдоров ҳамда Муҳиддин Мадаминов эса рақиблари билан дуранг қайд этди. Натижада Ўзбекистон терма жамоаси муҳим учрашувни 3:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги олтин медаль учун курашда навбатдаги муҳим қадамни ташлади.






