Бир неча юз киши 4 ноябрь, шанба куни кечқурун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг Қуддусдаги қароргоҳи атрофидаги полиция тўсиқларини бузиб ўтишга уринди.
Полиция сиёсатчининг истеъфосини талаб қилган намойишчиларни жиловлашга муваффақ бўлган.
Намойишчилар Исроил миллий байроқларини силкитиб, "Қамоққа!" дея ҳайқиришган. Минглаб одамлар ҲАМАС ҳаракати томонидан ўғирлаб кетилган гаровга олинганларни озод қилиш учун намойиш ўтказди.
Исроил бош вазири бир кун аввал АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувда Ғазо секторида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш таклифини рад этди. Исроил ҳукумати раҳбарининг айтишича, барча гаровга олинганлар озод этилмагунча жанговар ҳаракатлар тўхтатилиши мумкин эмас.
Нетаняху Ҳамаснинг йирик ҳужумидан олдин ҳам кучли сиёсий босим остида эди. Январ ойидан бошлаб, ўн минглаб одамлар Нетаняху ҳукуматининг мунозарали суд ислоҳотларига қарши ҳафтада бир неча ойлар давомида кўчаларга чиқди. Бу ислоҳот суд ва Олий суд ваколатларини чеклаш ҳамда парламент ва бош вазир позицияларини мустаҳкамлашга қаратилган.






