1

Италия Президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистонга келади

СИЁСАТ 06.11.2023, 10:35
Италия Президенти Сержо Маттарелла Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг 9 ноябрь куни Италия Президенти Сержо Маттарелла мамлакатнинг Осиёдаги истиқболини мустаҳкамлаш ва ҳозирги халқаро панорамада катта стратегик аҳамиятга эга икки давлат билан ҳамкорлик қилиш мақсадида икки томонлама миссия билан Ўзбекистонга келади.

“Тошкент билан ҳамкорлик Италия учун, айниқса, Европа ва Узоқ Шарқ, шунингдек, Россия ва Хитой каби йирик минтақавий давлатлар ўртасидаги тарихий алоқа минтақасида жойлашган мамлакатнинг стратегик позицияси туфайли алоҳида аҳамият касб этади. Италия ва Ўзбекистон, шунингдек, сармояларни ҳимоя қилиш ва илмий-маданий ҳамкорлик бўйича қатор музокараларда иштирок этмоқда, уларнинг бориши Маттарелла ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан 10 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтиши режалаштирилган учрашувда баҳоланади”, дейилади хабарда.

Шу куни Матарелла Турин Политехника университетида тўхташи режалаштирилган, бу университетлар алмашинувини сарҳисоб қилиш, иқтисодий ва технологик соҳалардаги ривожланиш ҳамда ҳамкорликнинг янги салоҳиятли йўналишларини баҳолаш имконини беради.

Ташриф 11 ноябрь куни Ўзбекистон Самарқанд шаҳрида якунланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1