Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда стратегик шерикликнинг амалий мазмун билан бойиб бораётгани билан характерланмоқда.

Бугун икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик савдо ва инвестициялардан тортиб, энергетика, инфратузилма, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва туризмгача бўлган кенг йўналишларни қамраб олмоқда.

Маълумот учун: 2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 807,6 миллион долларни ташкил этди. Мамлакатимизда БАА капитали иштирокида 425 та корхона фаолият юритмоқда, инвестициявий ҳамкорлик доирасида эса 16,7 миллиард долларлик 58 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Бу рақамлар — икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликнинг тобора аниқ натижалар ва янги лойиҳалар билан тўлиб бораётганини кўрсатади.






