БМТнинг энг йирик гуманитар агентликлари ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбарлари қўшма баёнот чиқариб, Ғазо секторида зудлик билан гуманитар ўт очишни тўхтатишга чақирди.
"Деярли бир ой давомида дунё Исроил ва Фаластиннинг оккупация қилинган ҳудудидаги вазиятни кузатмоқда, қурбонлар сони ортиб бораётганидан ҳайрат ва даҳшатда”, — дейилади баёнотда.
БМТ Хамас ҳужуми оқибатида 1400 дан ортиқ исроиллик ҳалок бўлган, минглаб одамлар жароҳатланган ва 200 дан ортиқ киши гаровга олинганини эслатди. Улар, шунингдек, Ғазо секторида, Фаластин расмийларига кўра, 9,5 мингга яқин киши ҳалок бўлганини қайд этиб ўтди.