1

Тожикистон президенти ҳам саммитда иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди

СИЁСАТ 09.11.2023, 09:16
Тожикистон президенти ҳам саммитда иштирок этиш учун Тошкентга етиб келди

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби хабар бермоқда. 

Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шундан сўнг, Олий мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Бугун, 9 ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1