АсосийJamiyat

Сурхондарёда сел хонадонлар жойлашган ҳудудларгача кириб борди (видео)

'Сурхондарёда сел хонадонлар жойлашган ҳудудларгача кириб борди (видео)'ning rasmi

Кеча, 8 ноябрь куни, куннинг иккинчи яримида М39 халқаро автомагистрал йўлининг Бойсун тумани “Чилонзор” маҳалласидан ўтган қисмида сел-сув тошқинлари йўлнинг қатнов қисмига чиқиб келган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот  хизмати хабар қилмоқда.  

Маълум қилинишича, ҳодиса жойига туман ҳокимлиги, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари ходимлари етиб боришган ва вазият назоратга олинган.

Сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, йўлдаги лой-шағал аралашмасини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Транспорт ҳаракати тикланган. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан йўл бўйида жойлашган айрим хонадонлар ва бошқа объектларда сув тўпламларини тозалаш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида сел келгани акс этган видеолар тарқалмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 8-9 ноябрь кунлари кучли ёмғирлар натижасида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган эди.

 

 

    Бошқа янгиликлар