АсосийЖАМИЯТ

“Ўлим жазоси заруратдир” — Алишер Қодиров

Қодиров, шунингдек, инсоннинг бошқа бир инсонни ўлдиришини дунёвий ва диний қарашларда энг оғир жиноятлардан бири сифатида баҳолаган.

'“Ўлим жазоси заруратдир” — Алишер Қодиров'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Миллий тикланиш" демократик партияси раҳбари Алишер Қодиров айрим оғир жиноятлар учун ўлим жазосини қўллаш зарур, деган фикрни билдирди.

Бу ҳақда депутат ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзди.

Қодировнинг таъкидлашича, айрим тоифадаги жиноятчиларни жамиятдан умрбод ажратишнинг ўзи етарли эмас. У, хусусан, қасддан одам ўлдирганлар, бола қотиллари ва педофилларга нисбатан ўлим жазоси қўлланиши кераклигини айтган.

Депутат бундай жиноятчиларни узоқ йиллар давомида қамоқда сақлаб, кейин жамиятга қайтариш янги жиноятлар содир этилиши учун шароит яратиши мумкинлигини билдирган.

"Беайб инсонни қасддан ўлдирган, айниқса бола қотили ва педофилларнинг яшашда давом этиши кейинги шу шаклдаги жиноятлар учун мотивациядир", — деб ёзган Қодиров.

Унинг фикрича, қасддан одам ўлдирган шахс ўзини қандай жазо кутаётганини аниқ билиши керак.

Қодиров, шунингдек, инсоннинг бошқа бир инсонни ўлдиришини дунёвий ва диний қарашларда энг оғир жиноятлардан бири сифатида баҳолаган.

Аввалроқ Алишер Қодиров оғир жиноят содир этган айрим шахсларнинг жамиятга қайтарилиши хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирган эди.

    Бошқа янгиликлар

    “Ўлим жазоси заруратдир” — Алишер Қодиров - Darakchi.uz