АсосийЖАМИЯТ

Рақамли маркировка контрафакт маҳсулотлар чиқишидан ҳимоя қилади

Дори воситаларни қалбакилаштириш ва контрабандаси кенг кўламли муаммолардан бири ҳисоблана...

Дори воситаларни қалбакилаштириш ва контрабандаси кенг кўламли муаммолардан бири ҳисобланади ва бу муаммо билан ҳар бир давлат ўзгача услубда курашади.

Ўзбекистонда бир неча йилдан буён “Асл Белгиси” рақамли маркировка тизими фаол жорий этилмоқда. Бу қалбаки маҳсулотларнинг кенг кўламли муаммосига қарши курашда муҳим воситадир.

Дори воситаларини мажбурий рақамли маркировкалаш Ўзбекистонда 2022 йил 1 сентябрда бошланган. У босқичма-босқич жорий этилмоқда. Унинг асосий вазифаларидан бири бозорни рақамлаштириш, контрафакт ва контрабандага қарши курашишдир. Мажбурий рақамли маркировка бошланганидан бери дори воситалари учун 10 миллионга яқин кодлар чиқарилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, дори воситаларининг уч гуруҳи муваффақиятли йўлга қўйилди. Биринчиси - иккиламчи қадоқлаш, иккинчи гуруҳ - бирламчи қадоқлаш, ва шунингдек, орфан дори воситалари.

Маркировка тизими маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва айланмаси тўғрисидаги маълумотларни тўплайди ва, бир томондан, логистика занжири бўйлаб товарлар ҳаракатини кузатиш имконини беради, бошқа томондан, занжирни қалбаки маҳсулотлар билан “тўлдириш” дан ҳимоя қилади.  

Эслатиб ўтамиз, “STADA”  Ўзбекистон бозори учун маркировкали маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган биринчи халқаро фармацевтика компанияси бўлди. Дастлаб, маркировка бўйича тажриба лойиҳасида маркировкалаш учун “Наталсид” маҳаллий фойдаланиш учун гемостатик восита танланган. Рақамли маркировка лойиҳаси устида иш 2022 йил феврал ойида бошланган. Маркировка тизимининг жорий этилиши ички фармацевтика бозорини контрафакт ва қалбакилаштирилган маҳсулотларга қарши курашиш нуқтаи назаридан шаффоф ва хавфсиз қилади.

“STADA”  компанияси Ўзбекистонга дори воситалари етказиб беришни кўпайтириш ва маҳаллий соғлиқни сақлашни ривожлантиришга қўшган ҳиссасини ошириш устида ишламоқда.

Ўзбекистондаги “STADA”  МЧЖ ХК бош директори Бахтияр Хаджимуҳамедов фармацевтика бозори, рақамли маркировкани жорий этиш бўйича очиқ имкониятлар ва истиқболлар ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.

Ўзбекистон фармацевтика бозори ҳақида

Ўзбекистон фармацевтика бозори шаффофлик ва рақобатбардошликни намойиш этмоқда. Бироқ, бу кўпроқ даражада CHC йўналишида кузатилади. Касалхона сегментида ўсиш ҳозирча фақат кутилмоқда. Бу борада соғлиқни сақлаш тизимини зарур дори-дармонлар билан таъминлашга бел боғлаган Ҳукуматга ҳурмат-эҳтиром кўрсатишимиз керак. Агар виждонсиз ишлаб чиқарувчилар ҳақида гапирадиган бўлсак, жавоб - ҳа. Афсуски, кўплаб халқаро компаниялар бу муаммога дуч келишда давом этмоқда. Асосан, инсофсизлик интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ. Яъни, товар белгисидан ноқонуний фойдаланиш ёки асл нусхасига ўхшаш дори воситаларини ишлаб чиқариш. Умид қиламизки, яқинда қабул қилинган бир қатор қонун ҳужжатлари ушбу муҳим масалани ҳал этишда ёрдам беради.

Бозордан контрафакт маҳсулотларни “ювиш”

Рақамли маркировка бемор учун шаффофликни англатади. Қадоқдаги кодни сканерлаш орқали у асл дорини қўлида ушлаб турганини – унинг ишлаб чиқарувчиси, импортчиси ва дистрибютори кимлигини аниқ текшириши мумкин. Натижада, бу бозордан контрафакт маҳсулотларни “ювиш” имконини беради, бу энг яхши ҳолатда даволанишда фойдасиз бўлиши мумкин ва энг ёмони, беморга зарар етказиши мумкин.

“STADA”  ўз маҳсулотларининг бир қисмини аллақачон маркировкалаган, биз тайёрмиз ва бу йўналишда фаол ишлашни давом эттиришни муҳим деб ҳисоблаймиз. Фармацевтика ташкилотлари ходимлари ҳам одамлардир ва улар ҳам касал бўлиб қолишади, шунинг учун дорихона жавонларида паст сифатли маҳсулотларга қарши кураш ҳам шахсий хоҳиш билан боғлиқ. Мен яқинда Тошкентдаги баъзи дорихоналарда тизимни синовдан ўтказдим, кодларни сканерладим – ҳаммаси тўғри ишлаяпти, дея изоҳ берди Бахтиёр Хаджимуҳамедов.

“STADA”  МЧЖ ХК бош директори Бахтиёр Хаджимуҳамедовнинг сўзларига кўра, беморлар учун рақамли маркировка тизими тўлиқ шаффофлик ва хавфсизликдир. У сотиб олинган дори воситаси қадоғи барча зарур стандартларга мувофиқ ишлаб чиқарилганига, тегишли логистика ташкил этилганига, ташиш ва сақлашда совуқ занжир таъминланганига амин бўлиши мумкин. Ахир, ишлаб чиқарувчи пировардида маҳсулот сифати учун жавобгардир. Шунингдек, тизимни жорий этишда давлат учун қулайликлар мавжуд – электрон кузатув имконияти хориждан қанча ҳажмдаги товарлар келишини, унинг мамлакат ичида ҳаракатланишини, солиқ тўловларини назорат қилишни тушуниш имконини беради.

    Бошқа янгиликлар