Форумда Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Туркия Республикасининг биринчи хоними Эмине Эрдоған, Эрон Ислом Республикаси Президентининг рафиқаси Жамиле Аъламулхудо, Қирғиз Республикасининг биринчи хоними Айгул Жапарова,халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакиллари, ёш экофаоллар иштирок этди. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.

Форум очилишида "Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ёш экофаолларга мурожаат қилди:
“Форумнинг бош иштирокчилари - сизлар. Бугун бу ерда сизларнинг тоза, соғлом ва барқарор муҳит учун курашдаги етакчилигингизни эътироф этиш мақсадида йиғилдик. Қўшниларимиз билан биргаликда Самарқанд экологик оромгоҳи якунлари бўйича ишлаб чиқилган Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда ёшлар ва болаларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича минтақавий стратегиянинг имзоланиши янги келажак сари ташланган муҳим қадам бўлади”.













