АсосийЖАМИЯТ

Тошкент вилоятининг беш ҳудудида зилзила қайд этилди

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳрининг 66 километри жануби-шарқида, Пискент тумани ҳудудида жойлашган.

'Тошкент вилоятининг беш ҳудудида зилзила қайд этилди'ning rasmi

Бугун, 28 сентябрь куни соат 09:03 да Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳудудида 3,6 магнитудали зилзила қайд этилди. Ер силкиниши вилоятнинг бир қатор ҳудудларида 2–3 баллгача сезilgan.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳрининг 66 километри жануби-шарқида, Пискент тумани ҳудудида жойлашган. Ер силкиниш ўчоғи 15 километр чуқурликда қайд этилган.

Зилзиланинг ҳудудларда сезилиш кучи ва эпицентргача бўлган масофаси қуйидагича:

— Олмалиқ шаҳрида — 3 балл, 9 километр;
— Пискент туманида — 2–3 балл, 23 километр;
— Оҳангарон туманида — 2 балл, 26 километр;
— Нурафшон шаҳрида — 2 балл, 40 километр;
— Ангрен шаҳрида — 2 балл, 41 километр.

Зилзила эпицентри координаталари 40,79 даража шимолий кенглик ва 69,69 даража шарқий узунликда қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкент вилоятининг беш ҳудудида зилзила қайд этилди - Darakchi.uz