Ўзбекистонлик мутахассис Швециянинг Стокгольм шаҳрида ўтказилган 25-Халқаро ваксинология курсини муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Миллий биофармацевтика илмий-тадқиқот институти докторанти Мафтуна Турсунбаева курс давомида вакцина яратиш технологиялари, иммунология, клиник тадқиқотлар ҳамда замонавий ишлаб чиқариш усуллари бўйича билим ва тажриба орттирди.
Шунингдек, вакциналарнинг хавфсизлиги ва самарадорлигини баҳолаш, уларни лицензиялаш, янги ва қайта пайдо бўлаётган инфекцияларга қарши тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Курсда орттирилган тажриба Ўзбекистонда вакцина ишлаб чиқиш ва биофармацевтика соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.






