АсосийDunyo

Рамзан Қодировнинг 3 ўғли Чеченистон парламентининг олий ордени билан тақдирланди

'Рамзан Қодировнинг 3 ўғли Чеченистон парламентининг олий ордени билан тақдирланди'ning rasmi

Рамзан Қодировнинг уч ўғли – Ахмат, Эли ва Адам Чеченистон парламентининг олий “Даймехкан Сий” (Шре-шараф) ордени билан тақдирланди, деди республика Матбуот вазирлиги раҳбари Ахмед Дудаев.

“Ахмат, Эли ва Адам ёш авлод учун ёрқин намунадир! Улар болаликдан дин қонунларини ўргандилар, Қуръони Каримнинг ҳофизи бўлиб, ўқиш, спорт ва ижтимоий фаолиятда муваффақият қозондилар. Улар ҳам Қодировлар оиласининг бошқа вакиллари каби ҳар бир ҳаракатида Ватан манфаатларига хизмат қилишга интилаётган халқимизнинг ҳақиқий ифтихоридир!”, деб ёзади Дудаев.

Ахмат Қодиров 18 ёшда, Эли эса 16 ёшда. Грозний тергов изоляторида ҳибсга олинган Никита Журавелни калтаклаган 15 ёшли Адам учун бу сўнгги вақтлардаги олтинчи мукофотдир. 

Сентябрь ойи охирида Рамзан Қодиров Адам Қодиров тергов изоляторида Қуръонни ёқиб қўйгани учун ҳибсга олинган Никита Журавелни калтаклагани акс этган видеони эълон қилди. Кейин Чеченистон раҳбари ўғли билан фахрланишини айтди.

Ўшанда Адам Қодировга Чеченистон Қаҳрамони унвони берилган. Кейинчалик у Татаристон ва Карачай-Черкесияда минтақавий мукофотларга сазовор бўлди. 5 ноябрь куни у Рамзан Қодиров қўриқлаш хизматида “масъул лавозимга” тайинланган эди. 7 ноябрь куни Чеченистон раҳбарининг ўғли Кабардин-Балкар  Республикаси олдидаги хизматлари учун ва 1-даражали Уммат олдидаги хизматлари учун ордени билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Рамзан Қодиров 20 ёшли қизи Хутмат Қодировага соғлиқни сақлаш тизимини бошқаришни топширган, 24 ёшли қизини эса бош вазир ўринбосари этиб тайинлаган эди.

 

    Бошқа янгиликлар