Қўшма Штатлар ва Қатар воситачилигида Исроил ва ҲАМАС ўртасида гуманитар сулҳ ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш учун интенсив алоқалар ўтказилди. Бу ҳақда Исроилнинг KAN давлат телеканали хабар берган.
Маълумотларга кўра, музокаралар чоғида ҲАМАС келишувларга Ғазога ёқилғи олиб киришга рухсат беришни талаб қилган.
Худди шундай хабар Исроилнинг 13-каналида ҳам тарқатилди.
Илгари Исроил ҳукумати гаровга олинган исроилликларни озод қилиш шарти билан Ғазо секторида гуманитар пауза ўрнатишга рухсат берган эди.






