Лондонда 11 ноябрь куни 300 мингдан ортиқ одам Фаластинни қўллаб-қувватлаб юриш қилди. Бу ҳақда Reuters ёзмоқда.
Полиция қарши намойишларни тўхтатиш мақсадида 120 дан ортиқ одамни ҳибсга олди. Намойишга норозилик билдириш учун йиғилган полиция ва ўта ўнг гуруҳлар ўртасида тўқнашувлар юз берди.
Фаластинликларни қўллаб-қувватлаган ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирган бир қатор намойишларнинг энг йириги бўлган шанба кунги юриш олдидан кескинлик кучаймоқда.
Лондон метрополитен полицияси вазирларнинг тадбирни тўсиб қўйиш ҳақидаги илтимосини рад этиб, уларда жиддий зўравонлик аломатлари йўқлигини айтди.
Фаластин тарафдори бўлган катта митингда жисмоний зўравонлик бўлмаган бўлсада, кичик гуруҳлар асосий юришни тарк этишди ва 150 га яқин ниқобли одамлар зобитлар юзига мушаклар отишди, бу эса ҳибсга олишга олиб келди.






