Мексика пойтахтида расмийлар ичимлик сувига чекловлар киритди, дея хабар бермоқда Zamon.uz.
Сув таъминоти умумий тизим оқимидан 25 % га камайди. Ёғингарчиликнинг паст даражаси учта сув омборининг минимал даражага тушишига олиб келди. Мутахассислар буни "тарихий кўрсаткич"лигини айтмоқда.
Сув омборларида сув сатҳи ҳозирда йилнинг шу давридагидан 44 фоизга паст. Маълумот учун: сув омборлари жами 20 миллиондан ортиқ пойтахт аҳолисига хизмат кўрсатади. Келгуси бир неча ой давомида сув чекловлари сақланиб қолиши мумкин.






