АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг опаси Марианна Трамп-Барри 86 ёшида вафот этди. Аёл эрта тонгда Нью-Йоркдаги Бешинчи авенюдаги квартирасида топилган. Манбаларнинг айтишича, жароҳат ёки зўравонлик туфайли ўлим белгилари йўқ.
Трамп-Барри 2019 йилгача федерал судья лавозимида ишлаган. У бу лавозимга биринчи марта 1983 йилда АҚШ президенти Роналд Рейган, кейин эса 1999 йилда Билл Клинтон томонидан тайинланган. У Трамплар 90 йилларда фойдаланган бўлиши мумкин бўлган солиқ схемалари бўйича тергов мавзусига айланганидан кейин 2019 йилда нафақага чиқди.

2020 йилда Трамп-Барри Дональд Трампни танқид қилган эди.





