АсосийДУНË

Таиланд хорижлик сайёҳлар учун ягона йиғим жорий этишни режалаштирмоқда

Таиланд ҳукумати хорижлик сайёҳлар учун мамлакатга киришда 450 бат (қарийб 13,5 доллар) миқдорида ягона йиғим жорий этишни муҳокама қилмоқда. Ташаббус 2027 йилнинг биринчи чорагидан амалга киритилиши режалаштирилган.

'Таиланд хорижлик сайёҳлар учун ягона йиғим жорий этишни режалаштирмоқда'ning rasmi

Таиланд ҳукумати мамлакатга кирувчи хорижлик сайёҳлар учун 450 бат, яъни қарийб 13,5 доллар миқдорида ягона йиғим жорий этишни муҳокама қилмоқда. Хорижий манбаларга таяниб Zamon.uz хабар берди.

Дастлаб самолётда келувчилардан 300 бат, қуруқлик ва денгиз орқали кирувчилардан эса 150 бат ундириш режалаштирилган эди. Янги таклифга кўра, кириш усулидан қатъи назар, барча сайёҳлар учун 450 батлик ягона йиғим белгиланиши мумкин.

Йиғимни дастлаб ҳаво орқали келувчилардан ундириш, кейинчалик қуруқлик ва денгиз орқали кирувчиларга ҳам татбиқ этиш режалаштирилмоқда.

Расмийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, йиғим туризм инфратузилмасини модернизация қилиш ва хавфсизлик стандартларини оширишга йўналтирилади. Механизм тўлиқ ишга тушгач, йиллик тушум 15 млрд батгача етиши мумкин.

Йиғимни ундиришни 2027 йилнинг биринчи чорагидан бошлаш режалаштирилган. Айни пайтда ташаббус жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    Таиланд хорижлик сайёҳлар учун ягона йиғим жорий этишни режалаштирмоқда - Darakchi.uz