Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 27 сентябрь куни Даурен Косановни мамлакат мудофаа вазири лавозимидан озод қилди. Кадрлар қарори сабаби расмий хабарда очиқланмаган. Бу ҳақда Rasdaily.kz хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 24 сентябрь куни Мангистау вилоятида ўтказилган ҳарбий-денгиз машғулотлари вақтида ҳарбий хизматчиларни Каспий денгизи олиб кетган. Машғулотлар давомида об-ҳаво кескин ёмонлашиб, шамол кучайган.
Ҳодиса оқибатида 14 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, уч нафари эса қутқарилган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, мудофаа тизимининг беш нафар мансабдори ушланган.
Токаев шунингдек, Мудофаа вазирлигидаги вазиятни комплекс текшириш бўйича комиссия тузишни топширган.






