АсосийDunyo

АҚШ "ҲАМАС" ва "Исломий Жиҳод билан алоқадор шахсларга қарши янги санкциялар киритди

'АҚШ "ҲАМАС" ва "Исломий Жиҳод билан алоқадор шахсларга қарши янги санкциялар киритди'ning rasmi

АҚШ Молия вазирлиги Буюк Британия билан келишилган ҳолда Фаластиннинг Ҳамас ва Исломий жиҳод ҳаракатларига алоқадор саккиз шахс ва икки ташкилотга қарши санкциялар жорий қилди, дейилади департамент сайтида чоп этилган ҳужжатларда.

“Бугун Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (ОФАC) 7 октябр куни Ҳамаснинг Исроилга уюштирган терактлари ортидан ҲАМАСга алоқадор жисмоний ва юридик шахсларга қарши санкцияларнинг учинчи босқичини жорий қилди”, — дейилади АҚШ молия вазирлиги баёнотида. 

Аниқлик киритилишича, санкция чоралари Буюк Британия расмийлари томонидан худди шундай ҳаракатлар билан мувофиқлаштирилган.

Кенгайтирилган санкциялар рўйхатига Эрон, Сурия ва Ливан фуқаролари, шунингдек, фаластинликлар киритилган. “Муҳжат ал-Қудс фонди” ташкилотига қарши чекловлар жорий этилди, унинг асосий вазифаси, АҚШ Ғазначилиги таъкидлаганидек, “Исломий жиҳод жангарилари ва қамоқдаги ҳаракат иштирокчиларининг оилаларига моддий ёрдам кўрсатиш”. 

"Шунингдек, валюта айирбошлаш билан шуғулланадиган Nabil Chouman & Co, компанияси бир неча йиллар давомида ҲАМАСни молиялаш канали бўлиб хизмат қилиб, террорчилик ташкилотига ўн миллионлаб доллар ўтказган”, — дея аниқлик киритмоқда департамент.

    Бошқа янгиликлар