Маълум қилинишича, Бакиркўй тумани прокуратураси томонидан олиб борилаётган тергов доирасида актрисани қўлга олиш ҳақида қарор чиқарилган. Сарачоғлу хорижда бўлгани сабабли қарор ижроси унинг Туркияга қайтишига қолдирилган.
Актриса Франциядан Истанбулга қайтганидан сўнг аэропортда ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинган. Шундан кейин у тиббий кўрикдан ўтказиш учун шифохонага олиб кетилган.
Тергов доирасида Сарачоғлунинг кўрсатмаси олиниши кутилмоқда.






