Ҳиндистонда йўловчи автобуси тоғ йўлидан чиқиб, чуқур дарага қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида 36 киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳат олди, уларнинг аксарияти оғир аҳволда, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Автобус Киштвардан Жаммуга кетаётган эди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, воқеа жойига биринчи бўлиб маҳаллий аҳоли етиб келган ва жабрланганларга ёрдам кўрсатган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳиндистон президенти ДраупадиМурму ва бош вазир НарендраМоди ҳалокат муносабати билан ҳамдардлик билдирди.






