1

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг сайловолди дастури

ЖАМИЯТ 02.11.2016, 11:50
Теглар: Юрагимда сақлаганларим, Сайлов
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратовнинг сайловолди дастури

Ўзбекистон бугунги кунда мустаҳкам сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тизимга эга замонавий давлат сифатида дадил ривожланиш йўлидан бормоқда. Истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда кенг миқёсда ислоҳотлар амалга оширилди. Халқимиз қалби, онгу тафаккурида фуқаролик ҳисси ва масъулияти ҳамда юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси кучайиб бормоқда. Фуқаролик жамияти институтлари таъсири ошиб, сиёсий партиялар, нодавлат нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари жамият ва давлат қурилиши жараёнида фаол иштирок этишлари учун қулай ташкилий, ҳуқуқий ва бошқа зарур шароитлар яратилди.

Халқаро миқёсда эътироф этилиб, бугунги тараққиётимизнинг ҳаётий дастурига айланган беш тамойил асосида ислоҳотлар бардавомлигини таъминлаш, бошланган улуғвор ишларга жўшқин суръат бахш этиш учун мустақиллик йилларида ижтимоий-иқтисодий тараққиётимизга эришишда тўпланган тажрибалар, улкан тарихий, маданий, бой маънавий-ахлоқий қадриятлар ва анъаналар асосида жамиятда юксак ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни мустаҳкамлаш ҳамда маънавий юксалишга эришиш зарур деб ҳисоблаймиз.

Бизнинг мақсадимиз – миллий тикланишдан миллий юксалишга эришиш ғоясини амалга ошириш, ички сиёсатда иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишига, халқимизнинг фаровонлиги ошишига эришиш, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, ташқи сиёсатда миллий манфаатларни ҳимоялаш ва мақсадли илгари суриш, Ўзбекистон халқининг миллий-маданий ва маънавий-ахлоқий қадриятлари, урф-одатларини сақлаш ва бойитишдир.

Ана шундай эзгу мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш зарур:

I. МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ СОҲАДА эришилган ютуқларни мус таҳкамлаш ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни энг муҳим вазифа деб ҳисоблаймиз. Чунки ўзлигини англаган, қадрият ва анъаналарини эъзозлаган, тарихий хотирасини асраган халқ иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар тараққиётга юз тутади.

Биз доимо миллий ўзликни англаш, миллий ғурур ва қадр-қиммат туйғусини мустаҳкамлаш масалаларига устувор аҳамият берганмиз ва бундан буён ҳам ушбу ҳаётий масалалар диққат марказимизда бўлади.
Миллий тикланиш, авваламбор, миллий ўзликни англаш демакдир. Ушбу ғоядан келиб чиқиб, биз қуйидагиларни қўллаб-қувватлаймиз:

– халқимизнинг бетакрор ва улуғвор тарихий, маданий ва интеллектуал мероси, маданияти ва анъаналарини асраб-авайлаш ва бойитиш, унинг ютуқларини навқирон ва баркамол авлод орасида кенг тарғиб қилиш. Миллий манфаатлар ва миллий қадриятларимиз ҳимояси – бош вазифамиз;

«Ўз тарихини билмайдиган, кечаги кунини унутган миллатнинг келажаги йўқ»тамойили асосида халқимиз тарихини холис ва тизимли ўрганиш, бу борада ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ва бугунги кунини баҳолашда бир ёқлама ёндашувларга, нохолисликка йўл қўймаслик, Ўзбекистон тарихининг бузиб, сохталаштириб талқин этилишига қарши курашиш;

– маданий мерос объектларини тўлиқ хатловдан ўтказиб, ҳисобга олиш ишларини такомиллаштириш, музейлар, архивлар, кутубхоналарда ва бошқа жойларда сақланаётган, маданий мерос объекти белгиларига эга бўлган экспонатлар, коллек циялар ва архив ҳужжатларини тўлиқ тоифалаштириш, бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш;

– ўзбек халқининг тарихий-маданий мероси ва маданий ёдгорликлари умумжаҳон аҳамиятига молик эканлигини эътироф этиб, шаҳарларимизнинг миллий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, архитек тура ёдгорликларини асраб-авайлаш, қайта таъмирлашга кўмаклашиш ва бугунги кунгача уларнинг ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига кирмаганларини унга киритишга қаратилган Давлат дастурини қабул қилиш ва амалга ошириш;

– туристик фаолият билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари томони дан тўланадиган солиқ ва мажбурий тўловлар ҳисобидан моддий маданият меросини қайта тиклаш ва капитал таъмирлаш жамғармасини ташкил этиш;

– мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижий мамлакатлар кутубхона, архив ва музейларида сақланаётган ўзбек алломалари, мутафаккирлари ва ёзувчи-шоирлари томонидан яратилган илмий ва бадиий асарлар ҳамда халқимиз тарихига оид моддий бойликларни Ўзбекистонга қайтаришда фаоллик кўрсатиш;

– ўзбек халқининг юксак маданияти ва истеъдодини намойиш этадиган ва эстетик қимматга эга бўлган миллий ҳунармандчилик турларини қайта тиклаш ва ривожлантириш, миллий бадиий мактабларнинг анъаналарини сақлаб қолишни рағбатлантириш;

«Баркамол авлод – миллат таянчи» тамойили остида биз ёшлар онгини халқимизгаёт бўлган «оммавий маданият»нинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида уларнинг қалби ва онгига миллий тикланиш ғоясини сингдириш, келажагимиз эгаларини миллий маънавият ва қадриятлар руҳида тарбиялаш. Бунда кино, театр ва эстрада санъатида халқимизнинг бой ва бетакрор тарихи, маданияти, анъаналари ва илғор урф-одатларини таъсирчан бадиий образлар орқали ифода этадиган асарларнинг дунёга келишига кўмаклашиш ҳамда уларни тарғиб қилиш асосий вазифамиздир;

– қадимий ва бой тарихга эга, мустақиллик туфайли қадр-қиммати тикланган, ҳозирда кечаётган глобаллашув даврида замонавий тараққиётнинг барча соҳалари талабларига жавоб берадиган даражада имкониятга эга бўлган тилимиз ривожини янги босқичга кўтариш учун давлат тилини бойитиш, янада такомиллаштиришга, давлат тили сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш ва унинг тўла амал қилишига эришиш, тил маданиятини янада юксалтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш;

– фундаментал фанлар, замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, саноат, банк-молия тизими, юриспруденция, дипломатия, ҳарбий иш ва шу каби ўта муҳим тармоқларда ўзбек тили ўзининг ҳақиқий ўрнини эгаллашига эришиш, шу мақсадда замонавий дарсликлар, этимологик ва қиёсий луғатлар яратиш, зарур атама ва иборалар, тушунча ва категорияларни ишлаб чиқиш.

Ушбу соҳада махсус комиссия тузишни режалаштирмоқдамиз;

– оммавий муомалада, кўчаларда жойлаштирилган ташқи ёзувларда, реклама ва эълонларда, оммавий ахборот воситаларида ўзбек адабий тили меъёр ва қоидалари бузилишининг олдини олишга қаратилган чора-табдирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

– ҳозирда ўсиб келаётган ёш авлоднинг маърифий ва маънавий эҳтиёжларини зарур даражада қондириш учун фаннинг барча соҳалари, таълим, адабиёт ва матбуотда лотин ёзувига асосланган ўзбек тилида китоблар, газета ва журналлар етарли даражада нашр қилишни тубдан кучайтириш;

– халқимизнинг маънавий ривожи ва жамиятдаги барқарорликни мустаҳкамлашгахизмат қиладиган мурувват, меҳмондўстлик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, бағрикенглик, яхшилик ва саховатпешалик каби миллий хусусиятларимиз тарғиботига асосланган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

– Ўзбекистон халқининг маданияти ва санъати ютуқларини халқаро майдонда кенг миқёсда тарғиб этиш, ҳозирги Ўзбекистон заминида яшаб ижод этган ва жаҳон тамаддуни тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган илм-фан, маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, буюк давлат арбоблари, ҳарбий саркардалар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган кино асарлар яратилишида ташаббус кўрсатиш, бу борадаги ишларни молиялаштириш манбаларини аниқлаш, шу жумладан, хорижий киностудиялар билан ҳамкорликда, таниқли режиссёр ва актёрлар иштирокида уларни бутун дунё жамоатчилигига етказиш;

– халқимиз, биринчи навбатда, ёшларнинг маънавий жиҳатдан юксалишига кўмаклашадиган маънавий-маърифий марказларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятиниривожлантириш, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг бой ахборот-кутубхоначилик фондини кўпайтириб бориш;

– тарихда хорижий мамлакатларда яшаб ижод этган ҳамда юртимизда туғилиб, тақдир тақозоси билан чет элларда вафот этган буюк аллома ва мутафаккирларнинг қабрларини аниқлаш, уларнинг мангу қўним топган масканларини ободонлаштириш;

– ижтимоий-гуманитар фанларнинг мамлакатимиз тараққиёти ва ёш авлодимизнинг дунёқарашини шакллантиришдаги ўта муҳим имкониятларидан фойдаланиб, уларни ватанпарварлик, миллатпарварлик ва умуминсонийлик руҳида тарбиялаш ҳамда миллий манфаатларимизга зид бўлган ғоя ва мафкураларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришдаги аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда бу йўналишда тайёрланадиган фундаментал асарларни босмадан чиқаришни ва уларнинг оммавийлашувини қўллаб-қувватлаш;

– жамият, оила ва таълим тизимида ёш авлодни китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялаш, Ўзбекистон халқининг тарихи, маънавий-маданий меросига доир адабиётларни нашр этиш билан шуғулланаётган муаллифлар, босмахоналар, нашриётларни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш, уларга солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар бериш;

– болаларнинг руҳий-маънавий дунёсини ва маданий савиясини ўстириб бориш, уларнинг миллий ва жаҳон мусиқа маданиятининг энг яхши асарлари билан ошно бўлиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

– нафақат миллий, балки жаҳон мусиқа санъатининг кўпдан-кўп йўналишларини ҳам чуқур ўрганиш ва ютуқларини ўзлаштириш, санъаткор, айниқса, ёш хонанда ва созандаларимизнинг халқаро нуфузли танловлар ва фестивалларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритишига эришиш.

– Биз маънавий-маърифий ҳаётимизни янада ривожлантириш тарафдоримиз.

Бунда театрнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда театрга одамларни қайтариш учун, энг аввало, замондошларимизни ўйлантираётган ва тўлқинлантираётган мавзуларда бадиий жиҳатдан юксак маҳорат билан саҳналаштирилган спектаклларни кўпайтириш, одамларда, айниқса, ёшларда театр томошаси маданиятини ўстириш ва энг муҳими, мамлакатимиз нинг барча театрларида «Очиқ эшиклар куни»ни ташкил этиш;

– кексаларга ҳурмат, ўзаро ҳамжиҳатлик, болаларга ғамхўрлик каби халқимизга хос оилавий анъаналаримиздан келиб чиқиб, мамлакатда оилаларни мустаҳкамлаш ва оилавий қадриятларни ардоқлаш, ёш оилаларга ғамхўрликни ошириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, соғлом ва мустаҳкам оилалар сонини янада кўпайтириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларга кўмаклашиш;

– оилалар ҳаётида ҳамон сақланиб қолаётган нохуш ҳолатлар (тўй маросимларини ўта дабдабали қилиб ўтказиш ва исрофгарчиликка асосланган бошқа тадбирлар)га барҳам беришга қаратилган ишларда фаол иштирок этиш.

II. Мамлакат ва халқимизнинг тарихан ҳамда истиқлол йилларидаги давлатчилик, фуқаролик жамияти, анъаналари ва замонавий демократик қадриятларни ўзида мужассам этган, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этадиган СИЁСИЙ ВА СУД-ҲУҚУҚ СОҲАСИДА зиммамизга қуйидаги вазифаларни олмоқдамиз:

– мавжуд давлат ва сиёсий тизимни янада мустаҳкамлаш, миллий ғоя, жамиятимизнинг ахлоқий ва маънавий асослари устуворлигини таъминлаш. Бизнинг бош мақсадимиз – замонавий ривожланган демократик давлат қуриш;

– жамиятда ҳукм сураётган ва халқимизга хос бағрикенглик, миллати, дини, ижтимоий ҳолати ва келиб чиқишидан қатъи назар, Ўзбекистон халқи, барча фуқароларнинг бирдамлиги ва ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш;

– асрлар давомида ўзбек халқининг энг эзгу ва илғор анъаналари асосида тарихан қарор топган маҳаллани миллий демократик институт сифатида янада такомиллаштириш, унинг ташкилий ва иқтисодий асосларини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга эга бўлган масалаларини ҳал этишда ҳамда миллий ва маънавий қадриятлар, маҳаллий урф-одат ва анъаналарни қайта тиклаш ва бойитишдаги бевосита иштирокини таъминлашда маҳалланинг ролини кучайтириш;

– жамиятда мустаҳкам барқарорлик ва қонун устуворлигини таъминлашда аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий мада ниятини юксалтириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу боис мамлакатда ҳуқуқий таълимтизимини янада такомиллаштириш, Конституция, ин сон ҳуқуқлари ва демократия асосларини узлуксиз ўрганиш тизимини ривожлантиришга қаратилган тизимли ва изчил чораларни кўриш;

– миллий қадрият ва халқимизга хос фазилат ҳамда анъаналардан келиб чиқиб оила, мерос, уй-жой даъвоси ва маиший турмуш манбаида туғиладиган низоларни судгача ҳал этиш тизимини ривожлантириш, шу жумладан, ҳар қандай низони тинч йўл билан ҳал этишга интилиш ва муроса йўлини излаш, шунингдек, фуқароларнинг серташвиш суд мажлисларига хоҳиш-истаги йўқлигини инобатга олиб, бу борада маҳалла, васийлик ва ҳомийлик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини кучайтириш.

III. ИҚТИСОДИЁТ СОҲАСИДА партиямиз шиори – «Халқнинг маънавий-руҳий тикланиши – иқтисодий ислоҳотларнинг негизидир». Ушбу соҳада қуйидаги вазифаларни амалга оширамиз:

– иқтисодиётга XXI аср талаблари ва тафаккури асосида ёндашувни амалга ошириб, ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга йўналтирилмаган харажатларни қисқартириш, янги, замонавий тех нологияларни жорий этиш, шунингдек, мамлакатимизнинг турли минтақаларида фаолият юритиб, истиқболли ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган корхоналарга солиқ ва мажбурий тўловларда имтиёзлар бериш йўли билан маҳаллий саноат самарадорлигини янада ошириш;

– дунё бозорида рақобатбардош ҳамда миллий иқтисодиётимиз тимсолига айланадиган трансмиллий компанияларни шакллантириш, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» тамғаси остида жаҳон бозорига маҳсулот етказиб беришга йўналтирилган тизимли чора-тадбирларни қабул қилиш ва хорижий маҳсулотлар ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқараётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни самарали қўллаб-қувватлаш, жумладан, улар учун солиқ миқдорини камайтириш, божхона имтиёз ва преференциялари, имтиёзли субсидиялар ва бошқа шакллардаги давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини жорий этиш;

– мамлакатимиз пойтахти ва ҳудудларни, шаҳар ва қишлоқларни ўзаро уйғун ривожлантиришга, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда ҳудудлар бўйича айрим номутаносибликларга барҳам бериш;

– Ўзбекистон мураккаб географик ўрни туфайли денгизга чиқиш имкониятига эга эмаслиги ва логистика инфратузилмасининг суст ривожланганлигидан келиб чиқиб,мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш ва ташқи бозорда маҳсулотларимизнинг таннархини тушириш имконини берувчитранспорт-экспедиторлик компанияларга солиқ имтиёзлари ва преференцияларни бериш, йирик юк ташувчи автомобилларни лизингга бериш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга қаратилган Дастурни қабул қилиш ва амалга ошириш;

– миллий бозорни сифати паст, халқаро андозаларга мос келмайдиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)дан муҳофаза этиш, қулай ва жозибадор сармоя муҳитини шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини кучайтириш;

– халқимизни ва, айниқса, ёшларнинг бевосита юртимизда ишлаб чиқарилаётган замонавий ва сифатли кийим-кечакка бўлган эҳтиёжини қондириш, енгил ва ихчам тўқимачилик корхоналарининг сонини кўпайтириш, уларга маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлайдиган замонавий технологияларни жорий қилишни қўллаб-қувватлаш;

– давлат компаниялари ва давлат улуши устунлик қиладиган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти шаффофлигини таъминлаш орқали уларнинг фаолият самарадорлигини ошириш;

– ички хусусий инвестицияларни миллий иқтисодиётга йўналтиришни янада кенгайтиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;

– миллий иқтисодиёт ривожи етук мутахассис-кадрларга боғлиқ эканлигини англаганҳолда замонавий билим ва малакага эга инженер-техник, молия-иқтисод, корпоратив бошқарув менежментлари, ахборот технологиялари соҳасида дастурчиларни тайёрлашни тубдан кучайтириш ва мазкур соҳалардаги истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш.

Маълумки, Ўзбекистон кўп асрлик тарихга ва нодир маданий-тарихий меросга эга. Буларнинг ҳаммаси мамлакатимизда улкан салоҳияти ҳозирча тўлиқ ишга солинмаган туризм индустриясини ривожлантириш ва юртимизни жаҳон туризм марказларидан бирига айлантириш имконини беради.Туризм иқтисодиётнинг янада ривожланиш жараёнини тезлаштирувчи омил сифатида иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ечимида муҳим ўрин тутади, қўшимча иш ўринлари яратилишига, иқтисодий фаол аҳолининг бандлигини оширишга, миллат фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади, иқтисодий фаолиятнинг ўзаро боғлиқ бўлган қатор тармоқлари, инфратузилманинг ривожланишига туртки бўлиб, янада оммавийлашади. Туризм, айни, пайтда маърифат ва фуқаролик жамиятининг маънавий асосларини шакллантиришда кучли восита бўлиб ҳам хизмат қилади.

Шундан келиб чиққан ҳолда, биз қуйидаги масалаларни ўз ичига қамраб оладиган Комплекс чора-тадбирлар режасини амалга оширишни таклиф этамиз:

– сайёҳлик инфратузилмасининг янада ривожланишини, сайёҳлар учун мўлжалланган объектларнинг ҳар томонлама мақбул бўлишини, транспорт ва меҳмонхона хизматлари ҳамда сайёҳлик логистикасини такомиллаштиришни, сайёҳлик индустрияси билан боғлиқ хизматларнинг турли соҳаларига замонавий ахборот технологияларини жорий этишни таъминлаш;

– хорижий меҳмонлар ва мамлакатимиз аҳолиси учун юртимизнинг халқаро нуфузи ни, мафтункорлигини оширишда асосий омил бўлган туристик фаолият манзилларида, халқаро аэропортларда, вокзалларда кўрсатилаётган сервис ва хизматлар сифатини яхшилаш;

– алоҳида қўриқланадиган ноёб табиий ҳудудларни келиб кўриш тартибини кўзда тутадиган туризмнинг фаол турларини, хусусан, экотуризмни ривожлантириш учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиш.

IV. Аҳоли турмуш сифати, даражаси ва фаровонлигини ошириш – ИЖТИМОИЙ СОҲАДАГИстратегик мақсадимиз.

Шундан келиб чиқиб, асосий вазифаларимиз қуйидагилардан иборат деб ҳисоблаймиз:

– бугун бутун дунёда долзарб аҳамият касб этаётган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган Давлат дастурини қабул қилиш ва унда аҳолининг овқатланиш хилма-хиллигини кенгайтириш, мамлакатимизда сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва бунда генларни модификация қилиш усулидан фойдаланишни чеклаш, шу билан бирга, аҳолининг овқатланиш маданиятини юксалтириш;

– эрта турмуш ва эрта туғуруқларнинг олдини олиш борасида аниқ ва таъсирчан чоралар кўриш, бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишлари, жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолида эрта никоҳга нисбатан муросасизлик туйғусини шакллантириш;

– жамиятда аёлларнинг етакчилик қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашувчи сиёсий етакчилар мактаби тармоғини яратиш, давлат бошқаруви ишида хотин-қизларнинг иштирокини кучайтириш;

– миллат генофондини асраш ва соғлом авлодни вояга етказиш мақсадида ўсмир йигит-қизларимизга соғлиғи учун зарарли бўлган қувват берувчи ичимлик ларни сотишни чеклаш ва бу борада маърифий тушунтириш ишларини тизимли йўлга қўйиш. «Халқи соғлом ва баркамол ривожланган мамлакат кучлидир!» тамойилига амал қилишни изчиллик билан ривожлантириш;

– қурилиш ва безак ишларида миллий меъморлик анъаналарини ва илғор хорижий тажрибани қўллаш, тарихий шаҳарлар ва очиқ осмон остидаги музейларни қайта таъмирлашга қаратилган йирик лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш;

– йўловчиларга, жумладан, мамлакатимизнинг олис ва етиб бориш қийин бўлган жойлари аҳолисига транспорт хизмати тизимини яхшилаш, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчилари учун имтиёзли транспорт қатновини таъминлаш;

– аҳолининг электорат қисми бандлиги, биринчи навбатда, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида ҳунармандчилик, оилавий тадбиркорлик, касаначиликни ривожлантириш эвазига уларни иш билан таъминлашни кенгайтиришга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш;

– оила ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, ёш оилаларга ғамхўрликни ошириш бўйича кенг кўламли ишларни изчил давом эттириш мақсадида қонунчилигимизни янада такомиллаштириш;

– шаҳарларимизнинг архитектура қиёфасини янада яхшилаш, республика мизнинг барча бурчакларида, айниқса, кўп қаватли уйларда, уй-жой фондини техник эксплуатация қилиш норма ва қоидалари бузилишининг олдини олиш мақсадида уй-жой соҳасидаги қонунчиликнинг бажарилиши устидан сама рали давлат назоратини ўрнатиш;

– маданият муассасалари, «Баркамол авлод» болалар марказлари, мусиқа ва санъат мактаблари, шу жумладан, олис ва бориш қийин бўлган қишлоқ жойларни ривожлантириш учун бюджетдан маблағ ажратишни кўпайтириш;

– таълим жараёнига замонавий истиқболли илм-фан ютуқларини жорий этиш, мамлакатимизда илм-фанни янада ривожлантириш, илмий фаолиятга истеъдодли, қобилиятли ёшларни жалб этиш орқали юқори билим-малакали жамиятни шакллантиришга кўмаклашиш;

– маҳалланинг фуқаролар, ўғил-қизлар ва ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, янги иш ўринларини яратиш, ижтимоий соҳадаги ишларнинг самарадорлигини ошириш, жойларда жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартиботни яхшилаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишдаги саъй-ҳаракатларини янада фаоллаштириш;

– болалар, аёллар, шунингдек, оғир касалликлар, шу жумладан, одам иммунитети танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган хасталиклар (ОИВ/ОИТС) дан азият чекувчи шахсларга самарали ёрдам кўрсатишни изчил давом эттириш, улар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш.

V. XXI аср – ахборот асри сифатида майдонга чиққанлигини ҳисобга олиб АХБОРОТ СОҲАСИДА миллий манфаатларимиз ҳамда халқимиз маданияти ва маънавиятининг ўзига хослигини сақлашни таъминлашга қаратилган миллий ахборот-коммуникация соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегиясини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш ўта муҳим вазифа сифатида майдонга чиқмоқда. Мазкур вазифани амалга ошириш учун қуйидаги масалалар долзарб аҳамиятга эга:

– миллий ахборот тизимлари ва миллий ахборот ресурсларини ривожлантириш, миллий ахборот хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини ҳал этиш. Ривожланган миллий ахборот макони – мустаҳкам тараққиёт пойдевори эканлигини ҳисобга олиб, унинг изчиллик билан такомиллашувига эришиш;

– аҳоли, айниқса, қишлоқ жойлардаги фуқароларнинг юқори даражада ахборотга эга бўлишини таъминлаш;

– идоралараро ва идора мажмуаларининг ахборот тизимларини бирлаштирувчи миллий ахборот тизимлари ва миллий ахборот ресурсларини, айниқса, Интернет тармоғининг миллий сегментларини ривожлантириш;

– ёшларнинг камолотига хизмат қиладиган креатив ахборот муҳитини, самарали ахборот-таълим маконини яратиш, болаларни уларнинг жисмоний ва маънавий-ахлоқий ривожланишига зарар етказадиган ахборотлардан муҳофаза қилиш;

– ижтимоий онгда миллий ғоя шаклланиши ва ривожланиши жараёнларини ахборот жиҳатдан таъминлашни янада кучайтириш, ҳар бир фуқаронинг онгига, маънавий дунёсига мамлакатимизда озод ва обод ҳаёт барпо этиш – бош мақсадимиз эканини кенг миқёсда ва чуқур сингдириб бориш;

– давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти бўйича «ошкоралик индекси» мониторинги тизимини вужудга келтириш, ушбу жараёнга фуқаролик жамияти институтларини кенг миқёсда жалб этиш.

VI. «ДУНЁДА ҲЕЧ БИР НАРСА МАМЛАКАТНИ, МИЛЛАТНИ СПОРТЧАЛИК ДУНЁГА ТЕЗ ТАНИТМАЙДИ, МАШҲУР ҚИЛА ОЛМАЙДИ» тамойили асосида спортнинг барча турлари, айниқса, олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин олган ҳамда миллий турларини ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш етакчи вазифамиздир:

– бунда, энг аввало, жаҳон миқёсида ўзбек спортчилари эришаётган оламшумул ютуқлар халқ ва миллат ғурури ўсишига хизмат қилиши, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда одамларни ягона мақсад сари бирлаштирувчи хусусиятини тизимли равишда кенг тарғиб қилиш ҳамда Ватанимиз ифтихорлари бўлган спортчилар ҳаёт йўли ҳақида тарбиявий аҳамиятга эга ҳужжатли ва бадиий фильмлар, илмий-оммабоп асарлар яратишни янада кучайтириш;

«Фарзандлари соғлом ва баркамол юрт — қудратли бўлур» шиори остида мамлакатимизда кенг қулоч ёйган ва умуммиллий вазифага айланган болалар спортини ривожлантириш ишига ҳар томонлама кўмаклашиш, болалар ва ёшларнинг кенг кўламда спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

– ёшларни уч босқичли тизимдаги оммавий спортга – «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва Универсиада мусобақаларига жалб этишни янада ривожлантиришга, шунингдек, мактаб ўқувчиларининг халқаро мусобақаларда иштирок этишига кўмаклашиш;

– миллий қадриятларимиз, матонат, жасорат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик асосларини ўзида ёрқин мужассам этган ва бугун дунёнинг 130 га яқин мамлакатида кураш федерациялари ташкил этилганлигини ҳисобга олиб, ўзбек курашини Олимпия ўйинлари қаторига киритиш мақсадида Халқаро кураш федерацияси, Халқаро ва Миллий олимпия қўмитаси билан алоқани ҳар тарафлама мустаҳкамлашни бу борадаги энг асосий вазифаларимиз деб биламиз.

VII. ТАШҚИ СИЁСАТ СОҲАСИДА биз Ўзбекистоннинг тинчликсевар сиёсати ва ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмаслигини қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси фаол ташқи сиёсатининг асосий мақсад ва вазифаларини бугунги мураккаб шароитда, минтақада хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар сақланиб қолаётган бир вазиятда амалга оширмоқда деб ҳисоблаймиз. Ўзбекистоннинг бой тарихий мероси, унинг маънавий-ахлоқий анъаналари ва қадриятлари, жаҳон маданиятига қўшган беқиёс ҳиссаси республиканинг замонавий халқаро муносабатларда, фаол ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолиятда тенг ҳуқуқли субъектга айланишининг асосий ва муҳим воситаси бўлди.

Биз буюк аллома ва мутафаккирлар Ватани, улкан ва ноёб бойликлар, иқтисодий ва ақлий салоҳиятлар эгаси бўлган Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги нуфузи ва обрў-эътиборини янада юксалтириш йўлида фаолият олиб боришни энг муҳим вазифамиз деб биламиз. Самарали ташқи сиёсатни амалга оширишда партиямиз сайловолди Дастурида белгилаб қўйилган қуйидаги вазифалар тарафдоримиз:

– ташқи сиёсат ва давлат бошқарувининг бошқа органлари фаолияти доирасида миллий манфаатларни қатъий ҳимоя қилиш. Бизнинг шиоримиз – миллий манфаатлар ҳар нарсадан устун;

– Ўзбекистон халқининг маданияти ва санъати ютуқларини кенг миқёсда тарғиб этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини мустаҳкамлаш;

– Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг хорижий давлатларда ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний ман фаатларининг ҳар томонлама ҳимоя қили нишини таъминлаш борасида халқаро ҳам корликни ривожлантириш;

– бошқа давлатлар томонидан уюштириладиган ахборот хуружларига қарши курашишнинг самарадорлигини таъминлаш;

– Ўзбекистоннинг айрим шериклар ва мамлакатлар гуруҳига боғлиқлигини камайтириш мақсадида иқтисодий, технологик, транспорт ва бошқа хилдаги алоқаларни кенг кўламда диверсификация қилиш;

– мамлакатимизнинг ишончли, сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳаларда масъулиятли шерик сифатида халқаро миқёсдаги имижини мустаҳкамлаш;

– инсоният тамаддунининг қадимги трансчегаравий йўналиши бўлган Шарқ ва Ғарбни бирлаштирувчи, иқтисодий, сиёсий ва маданий-инсонпарварлик соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини институционал мустаҳкамлаш ва кенгайтиришда муҳим ўрин тутадиган Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш, кучли «Буюк Ипак йўли» брендини илгари суриш.

Бизнинг асосий ғоямиз – Ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни янада мустаҳкамлаш орқали иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатлари, халқимиз фаровонлиги ва мамлакатимизнинг бундан буён ҳам гуллаб-яшнашига бор куч-қудратимизни бағишлаш орқали жонажон Ўзбекистонимизнинг миллий манфаатлари йўлида фидокорона хизмат қилишдир.

Биз учун ягона ва устувор мақсад – бу Ўзбекистон манфаати ва яна бир бор Ўзбекистон манфаатидир.

Шарҳлар

Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Анголада президентлик сайловида Жоау Лоуренсо 51.08 фоиз, мухолифатчи Адалберто Коста Жуниор 44.05 фоиз овоз тўплади

26.08.2022, 10:19

24 август куни Анголада президентлик ҳамда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси хабар қилди. Маълум қилинишича, Анголада парламент сайлови 2 хил тарзда...
Халқаро “Медиа-холл”: шаффофлик, холислик ва тезкорлик

15.10.2021, 19:31

Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари миллий асоссиацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқов ташкил этилган “Медиа холл” ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:—   14 октябр куни Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1