1

Ўзбекистон Президенти сайлови муносабати билан 1–5 декабрь кунлари талабаларга таътил эълон қилинди

ЖАМИЯТ 02.11.2016, 16:31
Ўзбекистон Президенти сайлови муносабати билан 1–5 декабрь кунлари талабаларга таътил эълон қилинди

2016 йилнинг 1–5 декабрь кунлари Ўзбекистон Олий таълим муассасалари талабаларига таътил берилади. Бу ҳақда “Anons.uz” сайтига асосланиб, “Дарё” хабар бермоқда.

Тошкент шаҳрида таълим олаётган Республиканинг турли вилоятларидан бўлган талабаларнинг турар жойи бўйича Президент сайловида иштирок этиш имконияти бўлиши учун шу йилнинг 31 октябрь куни «Олий таълим муассасалари талаба-ёшларининг Конституцион ҳуқуқларидан келиб чиқиб доимий яшаш жойларида овоз беришларига шароит яратиш тўғрисида»ги қарор қабул қилинганди.

Шу йўл орқали икки марта овоз бериш ва бланкларни дубликатлаштиришнинг олди олинади.

Олий таълим муассасалари ректорлари ҳамда ҳудудий филиаллар директорларига ушбу ҳужжат билан танишиш ва тегишли чоралар кўриш вазифаси юклатилди.

Олий таълим вазирлигида буйруқда кўрсатилган асосий низомларнинг бажарилишига кўмаклашиш учун ишчи гуруҳ ташкил қилинди. Шунингдек, ушбу ишчи гуруҳ бошқа шаҳарлардаги барча талабаларнинг Ўзбекистон Президенти сайловида иштироки таъминланишини назорат қилиши керак.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1