1

Хатамжон Кетмонов Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашди

ЖАМИЯТ 02.11.2016, 16:53
Теглар: Сайлов
Хатамжон Кетмонов Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашди

Бугун Ўртачирчиқ туманидаги Тошкент вилоят маънавият-маърифат маркази мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси президентлигига Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзод Хатамжон Кетмонов Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашди.

Учрашув бир вақтнинг ўзида Онлайн видео-конференция шаклида Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги олти минга яқин сайловчиларни қамраб олди.

Мазкур учрашувда даставвал номзоднинг ишончли вакили Хатамжон Кетмоновнинг таржимаи ҳоли билан йиғилганларни таништирди. Шундан сўнг, сўз Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод – Хатамжон Абдураҳманович Кетмоновга берилди.

Хатамжон Кетмонов ўз чиқишида сайлов – халқнинг хоҳиш-иродасини рўёбга чиқаришнинг олий ифодаси, давлат ҳокимияти органларини демократик тарзда ташкил этишнинг асоси эканини алоҳида таъкидлаб, ўзи илгари сураётган сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти ҳақида қўйидагиларни айтиб ўтди:

– Дастур Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг Парламентдаги кўпчилик – демократик кучлар Блокига нисбатан ўзини мухолифат деб эълон қилгани, бунинг натижасида мухолиф фракция сифатида илгари сурган қатор ғояларга асосланишини ҳамда мамлакатнинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти асосида ўсиб бораётган иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, аҳолининг барча қатламлари, энг аввало, кам таъминланган қатламининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг тартибга солувчанлик ролини мустаҳкамлаш, энг кам истеъмол харажатлари (истеъмол саватчаси) стандартларини белгилашнинг асосланган ва замонавий механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилиш, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш тарифларининг давлат томонидан тартибга солинишини такомиллаштириш орқали коммунал хизматлар нархларини мақбуллаштириш, аҳоли бандлигини таъминлашнинг мутлақо янги ва замонавий усулларини жорий қилиш, иш ўринларини ташкил этиш дастурининг сўзсиз бажарилиши устидан парламент назоратини кучайтириш, муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурларнинг асосий мезони уларни ҳаётга татбиқ қилиш орқали яратиладиган барқарор иш ўринлари сони билан ўрта махсус ва олий таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш масалаларидир.

Учрашув давомида номзод маърузаси бўйича бир қатор иштирокчилар сўзга чиқдилар. Улар ўз чиқишларида номзод дастурида илгари сурилаётган - мамлакатнинг ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти асосида, ўсиб бораётган иқтисодий салоҳиятидан келиб чиқиб, аҳолининг барча қатламлари, энг аввало, кам таъминланган қатлами турмуш даражасини яхшилашга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишда давлатнинг тартибга солувчанлик ролини мустаҳкамлаш ғоясини қўллаб-қувватлаб сайловчиларни сайлов куни Хатамжон Кетмоновга овоз беришга чақиришди.

Учрашув сўнгида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга номзод ва унинг ишончли вакилларидан атрофлича жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Шарҳлар

Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Анголада президентлик сайловида Жоау Лоуренсо 51.08 фоиз, мухолифатчи Адалберто Коста Жуниор 44.05 фоиз овоз тўплади

26.08.2022, 10:19

24 август куни Анголада президентлик ҳамда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси хабар қилди. Маълум қилинишича, Анголада парламент сайлови 2 хил тарзда...
Халқаро “Медиа-холл”: шаффофлик, холислик ва тезкорлик

15.10.2021, 19:31

Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари миллий асоссиацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқов ташкил этилган “Медиа холл” ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:—   14 октябр куни Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1