1

Наримон Умаров Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди

ЖАМИЯТ 02.11.2016, 23:34
Наримон Умаров Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 2 ноябрь куни Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди. 

Учрашувни “Адолат” социал-демократик партияси вилоят кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Р.Раупов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили К.Сахатов йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади. 

Дастурда ижтимоий ҳимоя ва унинг амалда қўлланилишига доимий эътибор қаратиш кўзда тутилган. Ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш, давлат ва жамият бошқарувида аҳолининг муносиб иштирокини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини янада кучайтириш, энергия сарфини иқтисод қилишни рағбатлантиришга қаратилган замонавий технологияларни жорий этиш, “Яшил иқтисодиёт”га ва унга мос технологияларга ўтишни давлат томонидан кенг рағбатлантириш каби ғоялар илгари сурилган. 

Мамлакатимиздаги макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодий ўсиш суръатларини давом эттириш, бюджет ҳамда миллий валютамиз барқарорлигини таъминлаш, банк ва суғурта тизимларини такомиллаштириш борасидаги сиёсатни изчил давом эттириш номзоднинг дастуридан алоҳида ўрин олган. 

Дастурда ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, корхоналарда ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасидаги кенг кўламли ислоҳотларни босқичма-босқич давом эттириш каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. 

Учрашувда халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати А.Бобоев, Қарши давлат университети қошидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари И.Ражабова, Қарши тиббиёт коллежи ўқитувчиси Н.Мамадиев, Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси радио гуруҳи муҳаррири З.Бобоназарова ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кўппартиявийлик асосида ўтаётгани мамлакатимизда демократик тамойилларга тўла амал қилинаётганидан далолат эканини таъкидлади. Сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1