АсосийSport

ЕЧЛ. “Реал” сенсацион натижа қайд этди, “Боруссия Д” ғалаба қозонди ва плей-оффга чиқди

Европа чемпионлар лигаси “F” гуруҳи 4-турида Варшаванинг “Легия” жамоаси ўз майдонида “Реал Мадрид” футболчиларини қабул қилди. Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда 3:3 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Мадридликлар 2:0 ҳисобида олдинда бораётганига қарамай, варшаваликлар аввал ҳисобни тенглаштиришга, кейин эса ҳисобда олдинга чиқиб олишга ҳам муваффақ бўлганди. Аммо Ковачичнинг 85-дақиқадаги голи “Реал”ни мағлубиятдан сақлади.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида “Боруссия Д” ўз майдонида “Спортинг” футболчилари билан тўқнашди. Учрашувнинг 12-дақиқасида Рамос томонидан киритилган гол “Боруссия Д”га ғалаба ва ЕЧЛ плей-офф йўлланмасини олиб келди.

ЕЧЛ. “F гуруҳи, 4-тур

Легия Польша – Реал Мадрид Испания 3:3 (1:2, 2:1)
Голлар: 0:1 – 1 Бэйл, 0:2 – 35 Бензема, 1:2 – 40 Ожижа-Офоэ, 2:2 – 58 Радович, 3:2 – 83 Мулен, 3:3 – 85 Ковачич.
Легия – Маляж, Берешиньски, Жезничак, Паздан, Глоушек, Копчиньски, Мулен, Гильерме, Оджиджа-Офоэ (Йодловец, 87), Радович (Прийович, 77), Николич (Кухарчик, 69).
Реал Мадрид – Навас, Карвахаль, Варан, Начо, Коэнтрау (Асенсио, 77), Бэйл, Ковачич, Кроос, Мората (Диас, 85), Бензема (Васкес, 65), Роналду.

Боруссия Д Германия – Спортинг Португалия 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 12 Рамос.
Боруссия Д – Бюрки, Гинтер, Папастатопулос, Бартра, Геррейру, Вайгль, Пулишич, Гетце (Роде, 69), Кастро (Пишчек, 69), Дембеле (Шюррле, 46), Рамос.
Спортинг – Руй Патрисиу, Паулу Оливейра, Коатес, Рубен Семеду, Скелотто, Вильям Карвалью, Бруно Сезар (Адриен Силва, 58), Зегелар, Желсон Мартинш, Кастайнос (Дост, 46), Руис (Маркович, 78).
Огоҳлантиришлар: Рубен Семеду (11), Кастайнос (20), Геррейру (65), Зегелар (75).

Бошқа янгиликлар