Европа Лигаси мусобақасининг 4-тур учрашувлари ўз якунига етди ваЕвропа футбол иттифоқи (УЕФА) матбуот хизмати мазкур турнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди.
Аввалроқ Европа Чемпионлар лигаси 4-тур рамзий термаси маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди. Қуйида Европа Лигаси 4-тур рамзий термасидан ўрин олган футболчилар билан танишинг.
Дарвозабон: Фарманн (“Шальке-04”);
Ҳимоячилар: Ван Дейк (“Саутгемптон”), Садигов (“Карабах”), Чуруксу (“Османлиспор”);
Ярим ҳимоячилар: Хванг (“Ред Булл”), Жулиано (“Зенит”), Станчу (“Андерлехт”), Тайсон (“Шахтёр”);
Ҳужумчилар: Эдин Жеко (“Рома”), Ариц Адурис (“Атлетик Бильбао”), Мусса Соу (“Фенербахче”).






