АсосийJamiyat

Тошкентда Янги Нафас — экиден оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

'Тошкентда Янги Нафас — экиден оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 декабрь куни соат 11:00 да Янги Нафас халқаро спорт ҳаракатининг бошқаруви остида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган жамоавий мусобақалар бўлиб ўтади.

Янги Нафас – экиден мусобақалари эркаклар, аёллар ва аралаш эстафетада ўтказилади.

Тасдиқланган низомга асосан, аралаш эстафета таркибида камида 2 та аёл ва энг кўпи билан 5 та эркак бўлиши керак. Жамоада 6 нафар эркак ва 1 нафар аёл иштирок этадиган ҳолда, жамоа эркаклар тоифасида иштирок этади.

Айни пайтда iticket.uz сайтида рўйхатдан ўтиш жараёни очиқ бўлиб, ҳавола орқали ўтиш мумкин.

Янги Нафас – Экиденнинг ғалаба қозонган жамоаларига ташкилотчилар томонидан қуйидаги пул мукофотлари топширилиши кўзда тутилган:  

1 - ўрин учун – 7 000 000 сўм
2 - ўрин учун – 5 000 000 сўм
3 - ўрин учун – 3 000 000 сўм

Мусобақани ташкил этишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси ва бир қатор ташкилотлар иштирок этмоқда.

    Бошқа янгиликлар