АсосийJamiyat

Ўзбекистонда 10-синф рус тили дарслигида казино рекламаси чиқди

'Ўзбекистонда 10-синф рус тили дарслигида казино рекламаси чиқди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламаси аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова аниқлик киритди. 

Қайд этилишича, 2022 йилда чоп этилган 10-синф рус тили дарслигидаги QR-код ҳаволаси шу пайтга қадар тўғри бўлган ва дарс топшириқларига йўналтирган. Бугунги кунда QR-кодга боғланган сайт бузиб кирилганлиги мутахассислар томонидан тасдиқланди.

Вазирлик томонидан 10-синф Рус тили дарслигидаги машқларни бажариш учун QR код орқали кирилганда пайдо бўлаётган “онлайн казино” ҳаволасига кириш имкониятини чеклаш бўйича тегишли соҳа ташкилотларига мурожаат қилинди.

    Бошқа янгиликлар