АсосийJamiyat

Сирдарёда 280 ўринли боғча фойдаланишга топширилди

Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида 280 ўринли мактабгача таълим муассасаси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. 

Муассасадаги турли эртак қаҳрамонлари тасвирлари акс этган махсус айвонлар, мини-футбол, волейбол, баскетбол майдончаларида барча қулайлик яратилган. Мусиқа, рус ва инглиз тиллари тўгараклари, спорт машғулотлари ўтказиладиган хоналар зарур қўлланмалар, кўргазмали қуроллар, замонавий спорт буюмлари билан жиҳозланган. 

Муассасанинг қурилиш-таъмирлаш ишлари “Мираконтаъмирсервис“ қурилиш корхонаси қурувчилари томонидан амалга оширилган бўлиб, боғча турли қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар, ўйинчоқлар ва 12 турдаги ўқув жиҳозлари билан таъминланди. 

Бу ерда рақс, бадиий гимнастика ва бошқа йўналишларда машғулотларни самарали ўтказиш учун барча шароит муҳайё, дея хабар беради ЎзА.

Бошқа янгиликлар