1

Бемор болага зулм ўтказган энаганинг сири фош бўлди

ДУНЁ 09.11.2016, 11:07
Теглар: Бола
Бемор болага зулм ўтказган энаганинг сири фош бўлди

АҚШлик Тиффани исмли аёл бемор боласи— Люкка ҳафтанинг жума куни қараш учун Лиллиан Уайт исмли аёлни энагаликка ёллади, аммо орадан кўп вақт ўтмай, ўғлининг соғлиги ёмонлашганини сезди, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри. 

АҚШнинг Кентукки штатидаги Лексингтон шаҳрида яшовчи Тиффани Филдс (Tiffany Fields) тўрт ёшли ўғли Люкка қараш учун узоқ вақт энага қидирди. Чунки боласи Даун синдроми билан туғилган бўлиб, юраги безовта қилгани сабабли доимий парваришга муҳтож эди. Тиффанига Лиллиан Уайт (Lillian White) исмли аёл маъқул келгани сабабли уни боласига энагалик қилиш учун уйга таклиф қилди. Лиллианга фақатгина ҳафтанинг жума кунлари Люкка қараш вазифаси юклатилди. Аммо орадан кўп ўтмай, боласидаги ўзгаришларни кўриб, уйга видеокамера ўрнатишга қарор қилди. Видеога олинган лавҳаларни кўрганда эса, вазият у ўйлагандан ҳам оғирлигини тушунди.

Тиффани энаганинг полда боланинг оёғидан судраб, бақириб ҳақоратлаганини, тагликни алмаштириш учун устига чиқиб олганини базўр томоша қилди. Боланинг соғлиги яхши эмаслигини, ўзини ғалати тутишини, унга бундай муносабатда бўлиш стрессга олиб келишини аёл яхши англамаган, кўринади. Бу воқеадан кейин Тиффани энагани ишдан бўшатди ва унга нисбатан қонуний чора кўриш учун судга мурожаат қилди.

Шарҳлар

ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​ОЛМАОТА ПОЛИЦИЯСИ БОЛАНИ ЮКХОНАГА ЖОЙЛАШТИРГАН МАШИНА ҲАЙДОВЧИСИНИ ЖАЗОЛАДИ

12.07.2017, 11:19

Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...
​ИТАЛИЯЛИКЛАР ОСТОНА ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН EXPO-2017 КЎРГАЗМАСИДА 2 ЁШЛИ БОЛАНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШДИ

12.07.2017, 09:53

Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб...
​ТЎЛОВИ € 100 000 БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИММАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАНДАЙ ЯШАШАДИ

11.07.2017, 14:32

Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1