АсосийDunyo

Жеки Чан Шанхайдаги касалхонага ётқизилди

'Жеки Чан Шанхайдаги касалхонага ётқизилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 25 декабрга ўтар кечаси жанг санъати устаси ва таниқли хитойлик актёр Жеки Чан Шанхай Лин Шан касалхонасига олиб кетилган. ОАВ хабарига кўра, унинг аҳволи оғир.

Маълумотларга кўра, Жеки Чаннинг соғлиғининг оғир аҳволи ҳақидаги хабарлар Хитой ижтимоий тармоқларидан фаол равишда ўчирилмоқда, унинг аҳволи ҳақида малумот алмашаётган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари блокланган.

Аввалроқ Sony Picturec компанияси The Karate Kid-2 фильмининг актёрлар таркибини эълон қилган эди. Фильмдаги асосий роллардан бирини фильмнинг биринчи қисмида бош ролни ижро этган Жеки Чан ижро этиши керак.

59 ёшли Жеки Чан кинодаги фаолиятини каскадёр сифатида бошлаган, баъзида кичик ролларда ҳам суратга тушган. Чаннинг биринчи ютуқ лойиҳаси 1978 йилда "Бургут соясида илон" комедияси эди.

    Бошқа янгиликлар