Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш порталида Ўзбекистоннинг “Темир йўл транспорти тўғрисида” янги таҳрирдаги қонуни лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
“Темир йўл транспорти тўғрисида” янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-329-сон қарорига мувофиқ тайёрланган.
Қонун лойиҳасининг асосий ғояси темир йўл тармоғини ривожлантириш учун тегишли ҳуқуқий муҳит яратиш, темир йўл транспортини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш тузилмасини такомиллаштириш, давлат ва фуқароларнинг темир йўл транспортида йўловчи ва юкларни хавфсиз ташишга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантиришдан иборат.






