АсосийJamiyat

Саратон ҳужайраларини бартараф этувчи “молекуляр болғача” ишлаб чиқилди

'Саратон ҳужайраларини бартараф этувчи “молекуляр болғача” ишлаб чиқилди'ning rasmi

Олимлар саратон ҳужайраларини бартараф этишнинг янги усулини кашф этишди. Улар аминоцианин молекулаларига инфрақизил нур воситасида таъсир этишди, бу унинг синхрон тебранишига ва саратон ҳужайраларининг мембраналарининг йўқ қилинишга олиб келди, деб хабар беради mir24.tv. 

Тадқиқот Райс университети, Техасдаги А&М ва Остин университетлари жамоаси томонидан ўтказилди. Улар янги усул аввалгиларига қараганда анча самарали эканлигини қайд этишди.

“Бу молекуляр машиналарнинг мутлақо янги авлоди бўлиб, биз уларни молекуляр болғачалар деб атаймиз”, деди кимёгар Жеймс Тур.

Бундан олдин саратонни бартараф этадиган бошқа турдаги молекуляр машина ишлаб чиқилган эди. Аммо янги ишланманинг механик ҳаракати миллион марта тезроқ.

Бундан ташқари, у кўринадиган ёруғлик эмас, балки яқин инфрақизил нурланиш ёрдамида фаоллаштирилади, бу унинг танага чуқурроқ кириб боришига имкон беради. Келажакда янги технология суяк ва органлар саратонини жарроҳлик амалиётисиз даволаш имконини беради.

Тажрибалар давомида “молекуляр болға” лабораторияда ўстирилган саратон ҳужайраларининг 99 фоизини йўқ қилди.

Шунингдек, у меланомаси бор лаборатория сичқонларида ҳам синовдан ўтказилди ва уларнинг ярми касалликдан халос бўлди.

    Бошқа янгиликлар