АсосийJamiyat

ДХХ собиқ судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатди

'ДХХ собиқ судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатди'ning rasmi

Бироз аввал, интернет тармоғида Сергели туман судининг собиқ судьяси қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати расмий маълумот тақдим этган эдик. Унда Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг собиқ судьяси Ш. Ю. Жиноят кодексининг 208-моддаси ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумондор сифатида жалб қилинган маълум қилинганди. 

ДХХ Матбуот хизмати хабар беришича, 2023 йилнинг 5 декабрь кунига қадар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди лавозимида ишлаган шахс ушбу лавозимда бўлиши даврида, ўз иш юритувида бўлган қурилиш фирмаси раҳбари ва бошқаларни ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) "а" банди билан айблашга оид жиноят ишини кўриб чиқиши жараёнида ҳокимият ҳаракатсизлиги, далилларни сохталаштириш, адолатсиз ҳукм чиқариш ҳамда товламачилик каби жиноятларини содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида, Бош прокуратура томонидан ЖИБ Сергели туман судининг собиқ судьясига нисбатан ЖКнинг 165, 208, 230-1 ва 231-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ДХХ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар