1

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

СПОРТ 06.01.2024, 12:17
Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

Шаҳрам навбатдаги жангини 2024 йил 24 февраль куни Орландода ўтказади. Бу ҳақда боксчининг ўзи инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди. 

Рақиб мексикалик боксчи—Пабло Сезар Кано. Жанг ғолиби WВА камари учун расмий даъвогарга айланади. Маълумот учун, Ғиёсов проф боксда ҳозиргача 14 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг тўққизтасида муддатидан илгари зафар қучган. Унинг бўлажак рақиби Пабло Сезар Кано эса фаолияти давомида 45 та жанг ўтказган: 36 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 дуранг. Эътиборлиси, Пабло фаолияти давомида икки бор жаҳон чемпионлик камарлари учун жангга чиққан ва ҳар иккисида мағлуб бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1