Финландия Россия билан чегарасини камида 11 февралгача очмоқчи эмас. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.
Мамлакат ички ишлар вазири Мари Рантаненнинг айтишича, бу чора миллий хавфсизлик сабабли узайтирилган.
Унинг сўзларига кўра, Москванинг ҳаракатлари Финляндия раҳбариятига бошқа имконият қолдирмади.
"Россия гибрид таъсири хавфи ҳали ҳам мавжуд", — дейди вазир.
Чекловлар биринчи марта ноябрь ойида Хельсинки Москвани ноқонуний муҳожирларни Финляндия томонига атайлаб йўналтиришда айблаганидан кейин жорий қилинган эди.






