АсосийДУНË

Венгрия Бош вазирига фестивалда шароб сепилди

Воқеа акс этган видеода эркак аввал стакандан ичимликдан бир қултум ичиб, сўнг уни Мадьяр томонга сепгани кўринади.

'Венгрия Бош вазирига фестивалда шароб сепилди'ning rasmi

Венгрия Бош вазири Петер Мадьяр Сексард шаҳрида ўтказилган узумчилик ва ҳосил байрами фестивалида овқат учун навбатда турганида бир эркак унинг устига шароб сепиб юборди. Бу ҳақда Мадьяр 19 сентябрь куни Facebook саҳифасида маълум қилди.

Маълум қилинишича, Мадьяр Печ шаҳридаги тадбиридан сўнг уйига қайтаётганида маҳаллий аҳоли таклифига кўра “Szekszárdi Szüreti Napok” фестивалида тўхтаган. У ерда овқатланиш шохобчаларидан бирида навбатда турган вақтида бир эркак қўлидаги стакандаги ичимликни унинг томонга сепган.

Воқеа акс этган видеода эркак аввал стакандан ичимликдан бир қултум ичиб, сўнг уни Мадьяр томонга сепгани кўринади. Шундан кейин хавфсизлик ходими уни воқеа жойидан олиб чиққан. Мадьяр эса фестиваль иштирокчилари билан мулоқот қилиш ва суратга тушишда давом этган.

Воқеадан сўнг Мадьяр ижтимоий тармоқда ҳодисага муносабат билдириб, эркакнинг бу ҳаракатини танқид қилган ва воқеа пайтида тўкилган Сексард шаробига ачинишини айтган.

    Бошқа янгиликлар