АсосийJamiyat

Журналистни ҳибсга олган ички ишлар ходимига хизмат текшируви тайинланди

'Журналистни ҳибсга олган ички ишлар ходимига хизмат текшируви тайинланди'ning rasmi

Бош прокуратура томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Nuz.uz интернет сайти мухбири Михаил Довлатов билан боғлиқ ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ҳақидаги сўров хати ижро учун қабул қилинди.  Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди. 

Аниқланишича, суднинг қарорига мувофиқ, "Новости Узбекистана” интернет-нашри мухбири Михаил Довлатовнинг ҳаракатида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари йўқлиги сабабли, унга нисбатан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилиб, журналистнинг бузилган ҳуқуқи тикланди.

Журналист билан боғлиқ ҳолатга алоқадор шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

"Шу ўринда, мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари  фаолияти ва журналистларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун билан қўриқланиши ҳақида яна бир бор эслатиб ўтамиз", дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар